«мактабгача таълим» тегли мақолалар


Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кейгайтирилди
28 ноябр 2023, 10:13

Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кейгайтирилди

Президент фармони билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. 1 декабрдан «Ҳаж»га бориш учун навбатда турганлар, болаларни «боғча»га қабул қилиш бўйича аризалар навбати ва яна 3 турдаги маълумотлар ҳам очиқ эълон қилинади.

ЮНИСЕФ ҳукуматни инклюзив ва сифатли таълимни таъминлашга чақирди
5 сентябрь 2023, 18:24

ЮНИСЕФ ҳукуматни инклюзив ва сифатли таълимни таъминлашга чақирди

Ўқув йили бошида ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати ва таълимга боғлиқ томонларни халқаро мажбуриятларни бажаришга, барча болалар, жумладан, ногиронли бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда сифатли таълимдан фойдаланиш учун тенг имконият, ҳуқуқ ва эркинликлар бўлишини кафолатлашга чақирди.

Болаликнинг дастлабки йиллари — инсон капиталининг асоси. Колонка
15 август 2023, 13:12

Болаликнинг дастлабки йиллари — инсон капиталининг асоси. Колонка

ЮНИСЕФнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Цици Сингизи «Газета.uz»га берган колонкасида Наманган вилоятининг чекка қишлоқларидан бирида очилган мактабгача таълим муассасаси мисолида ушбу муассасалардан тенг фойдаланишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритди.

«Халқи саводсиз давлат — кучсиздир». Вьетнам қандай қилиб таълимда илғор мамлакатга айланди?
3 август 2023, 08:30 1

«Халқи саводсиз давлат — кучсиздир». Вьетнам қандай қилиб таълимда илғор мамлакатга айланди?

Таълимнинг қийматини ўз вақтида англаган, энг мураккаб даврларда ҳам соҳани ўз ҳолига ташлаб қўймаган, кўп сонли аҳолиси ва нисбатан кичик иқтисодиёти билан таълимга юқори устуворлик берган Вьетнам бугун аксарият кўрсаткичларда минтақада етакчилик қилиб, ривожланган давлатлар билан рақобатлашмоқда.

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга
24 июл 2023, 08:58

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга

«Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қил деганни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин». ИИБ ходимлари боғчада тарбиявий соат ўтказди. Таълим бошқармаси интернет фойдаланувчилари видеони нотўғри тушунишганини қайд этди.

Мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқилади
17 май 2023, 10:11

Мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилади. Президент мутасаддиларга таълим сифатини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Ўзбекистондаги 58 та болалар боғчасида «Меҳрибонлик корпуси» кўмагида китоб бурчаклари ташкил этилди
4 май 2023, 12:29

Ўзбекистондаги 58 та болалар боғчасида «Меҳрибонлик корпуси» кўмагида китоб бурчаклари ташкил этилди

«Меҳрибонлик корпуси» ва МакГоверн-Доул дастури томонидан Сурхондарё ва Қорақалпоғистондаги 58 давлат мактабгача таълим ташкилотларида китоб бурчаклари очилди. Ушбу муассасаларга тўрт тилда салкам 5800 та китоб ҳадя қилинган.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКО минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди
15 ноябр 2022, 12:53

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКО минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади.

ЮНИСЕФ МТВга боғчаларда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича 8100 та йўриқномани топширди
4 июл 2022, 16:01

ЮНИСЕФ МТВга боғчаларда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича 8100 та йўриқномани топширди

ЮНИСЕФ томонидан Мактабгача таълим вазирлигига топширилган боғча тиббиёт ходимлари учун йўриқномаларда гигиена, болаларнинг тўғри овқатланиши ва профилактика чоралари, жумладан, эмлаш бўйича маълумотлар мавжуд.

5 йилда мактабгача таълим қамровини 80 фоизга етказиш кутилмоқда
2 январ 2022, 22:53

5 йилда мактабгача таълим қамровини 80 фоизга етказиш кутилмоқда

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, келгуси 5 йилда мактабгача таълимдаги қамров даражасини 62 фоиздан 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. 2026 йилга келиб эса 6 ёшли болаларни 100 фоиз мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш кутилмоқда. Бунинг учун эса 7 мингдан ортиқ нодавлат муассасаларни қуриш, 160 мингдан кўпроқ кадрлар малакасини ошириш мақсад қилинган.

«Қишлоқлардаги мактаблар аҳволи қандай эканини биламан». Шавкат Мирзиёев таълимда амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида
9 сентябрь 2021, 12:41 1

«Қишлоқлардаги мактаблар аҳволи қандай эканини биламан». Шавкат Мирзиёев таълимда амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, 7 мингдан зиёд янги боғча қуриш орқали мактабгача таълимдаги қамровни 80 фоизга етказиш, мактабларни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш, 1,2 млн ўқувчи ўрнини яратиш, қолаверса, олий таълим қамровини 50 фоизга, хусусий олийгоҳлар сонини эса 50 тага етказиш, 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналарини барпо этиш режалари маълум қилинди.

Саудия тараққиёт жамғармаси Ўзбекистон мактабгача таълим соҳаси учун қарийб $11 млн ажратади
9 июл 2021, 12:44

Саудия тараққиёт жамғармаси Ўзбекистон мактабгача таълим соҳаси учун қарийб $11 млн ажратади

Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасида мактабгача таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 10,9 млн АҚШ доллар эквивалентидаги кредит битими имзоланди.

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз оналарнинг фарзандлари боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади
24 май 2021, 12:49 2

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз оналарнинг фарзандлари боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш регламенти янгиланди. «Аёллар дафтари» га киритилган ёлғиз оналар фарзандларига имтиёзли навбатга эга бўлиш ҳуқуқи белгиланди.

Болалар боғчалари 14 сентябрдан очилади
11 сентябрь 2020, 11:17

Болалар боғчалари 14 сентябрдан очилади

Болалар таълим ташкилотларини очиш жараёни 14 сентябрдан бошланади. Биринчи навбатда катта ва тайёрлов гуруҳлари, октябрда — ўрта, ноябрда — кичик гуруҳлар очилади.

Мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган — Ҳисоб палатаси
20 август 2020, 17:53 1

Мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган — Ҳисоб палатаси

Ҳисоб палатаси 2,5 йил давомида мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганини аниқлади. Уларнинг 7,2 млрд сўм қуйи бўғинларда мансабдорлар томонидан талон-торож қилинган. Болалар учун 2,2 млрд сўмга яроқсиз «сарёғ», 10,1 млрд сўмга шубҳали гўшт сотиб олинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг